Гулистонда Янги йил байрами — пуллик бўлди

​​ Сирдарё вилояти маъмурий маркази Гулистон шаҳридаги Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида тўлиқ қайта реконструкция қилинган шаҳар истироҳат боғига кириш Янги йил байрами арафасида пуллик бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Парк ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тизимига ўтказилгани учун, унга кириш 14 ёшгача бўлганлар учун 500 сўм, ундан катталар учун 1000 сўм этиб белгилангани айтилганди. Бу — бир муаммо.

Мамлакатнинг барча сайлгоҳларида бўлгани каби, Гулистон шаҳар истироҳат боғида ҳам Янги йилга байрамига бағишланган театрлаштирилган томошалар ўтказилиши табиий. Фақат бошқа жойлардагидан фарқли ўлароқ, Гулистон паркидаги бундай томоша пуллик, «Правда Востока» газетаси портали хабарига кўра, чипта нархи — 2000 сўм. Паркдаги аттракционларнинг пуллик бўлиши тушунарли, лекин паркнинг ўзига киришни ҳам, ундаги томошаларни ҳам пуллик қилиш — сал ғалати эмасми?

Боз устига, умуммиллий байрам арафасида. Тўғри, 1000—2000 сўм — арзимас пул. Лекин парк — жамоат дам оладиган бир жой. Паркка киришни пуллик қилгунча, аксинча, кўпроқ одамларнинг унга киришига йўл очиб, уларни парк ичида пул сарфлашга ундаган фойдалироқ эмасми?

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2019 йили 37,1 мингта ўлим қайд этилди

Ўзбекистон давлат статитистика қўмитаси жорий йилнинг январь-март ойларида мамлакатдаги ўлим ҳолатларига айнан қайси касалликлар сабаб бўлганини маълум қилди. 2019 йилнинг ...

Энди порахўрлардан олинган пул мактаб қурилишига сарфланади

Бу ҳақда бугун, 6-февраль куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳридаги № 69 ва № 12 мактабларининг ўқувчилари билан учрашуви чоғида маълум қилди. «Ўтган ...

Сайлов яқин. депутатларнинг жонланишида жон бор

Халқ таълими вазирлиги махсус мактабларни танқид қилиб чиққан депутатга раддия берган (). “Миллий тикланиш” партиясининг раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Сарвар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400