Осиё Кубоги: Ҳиндистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва ҳисоб 27-дақиқага келиб очилди. Сунил Чхетри пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Тирасил Дангда ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим дебютида Чхетри жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Анируд Тапа чиройли гол билан ҳисобни оширган бўлса, 81-дақиқада Жижи Лалпекхлуа ўйинга нуқта қўган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Ҳиндистон илк турдан сўнг “А” гуруҳи пешқадамига айланди. Баҳрайн (1) ва БАА (1) термалари эса кейинги ўринларда боришмоқда.

ОСИЁ КУБОГИ-2019. 1-ТУР

ТАЙЛАНД – ҲИНДИСТОН 1:4 (1:1)

Голлар: 0:1 – 27, пенальти Чхетри, 1:1 – 33 Дангда, 1:2 – 46 Чхетри, 1:3 – 68 Тапа, 1:4 – 80 Лалпекхлуа.

Тайланд: Будпром, Хемвибун, Кердкээв, Бунматхан, До, Дечмитр (Вирияудомсири, 58), Пуангчан, Сонгкрасин (Чаттхонг, 73), Джайдед, Дангда, Крайсон (Пурисай, 79).

Ҳиндистон: Сингх-Сандху, Котал, Джинган, Боус, Эдатодика, Халдер (Сингх, 87), Тапа (Борхес, 78), Нарзари, Сингх, Куруниян (Лалпекхлуа, 78), Чхетри.

Огоҳлантиришлар: Дечмитр (39), Хемвибун (80).

Манба: www.uff.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналист  бобомурод  абдуллаев иши бўйича тошкент шаҳар судидан ҳангомалар 

СИЗ  ЗООПАРКДА  БЎЛГАНМИСИЗ?! Азиз замондошлар, сайтимизнинг ҳурматли мухлислари! Сиз суд процессларида ҳеч қатнашганмисиз? Агар қатнашмаган, судларга бевосита гувоҳ бўлмаган ...

Евроиттифоқ: ақшнинг жсстни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини оқлаб бўлмайди

ЖССТ Дональд Трампнинг бу қарори туфайли бюджетининг 14 фоизидан ортиғини йўқотиши мумкин. Коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган вақтда АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ...

“тиббиёт соҳасида ишловчи аёлларга ҳам декрет пули берилсин!”

  Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Нодира Ёқубова ёш боласига нафақа пули берилмаётганидан шикоят қилиб, президент порталига 5 марта мурожаат қилган. Шунингдек, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400