Мирзиёев қабулхонаси ёнида пикет қилган 5 нафар аёлдан бирини 5 суткага ҳибсга олишди

Жорий йилнинг 9 январь куни Тошкентда  Президент Мирзиёев қабулхонаси олдида 5 нафар аёл пикет уюштирди. Аёллар Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан бўлиб маҳаллий амалдорлар уларга ноҳақлик қилгани сабабли келганини айтишган, ва зудлик билан мамлакат Президенти қабул қилишини талаб қилишган. Бироқ уларни тинчлик пикетини фуқаролик кийимидаги қўриқчилар ва милиция ҳодимлари тўхтатишга уриниб, қўлидаги норозилик баннерларини тортиб олишган, шунингдек пикет иштирокчилардан бирининг қўл телефонини ҳам олиб қўйишган. Аёллар милицияга “Сизлар халқни қўриқлайсизларми? Ё амалдорларни қўриқлайсизларми?”, дея норозилигин билдирганига қарамай пикет иштирокчилари бўлган 5 нафар аёлни Яккасарой ИИБ олиб кетган.

 

Фото:facebook.com/shabnam.olloshkurova

Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 31 ёшли Нафосат Оллошукурованинг яқинларидан бирининг айтишича уни маҳаллий амалдорлар ва милиция ҳодимлари ижарада яшаётган уйидан ҳайдаб чиқиб, ноҳақ туҳматлар қилгани сабаб бўлган. У ўзининг Facebook  саҳифасида унинг телефонини милиция олиб қўйиб, ундаги видеоларни ўчирганини ёзган. Шунингдек Facebook саҳифасида Мирзиёевнинг қўриқчилари ва милиция аёлларнинг пикетига қаршилик  қилаётгани туширилган  видеосини эълон қилган.

Яккасарой тумани суди аёлларнинг 4 нафарига минимал иш ҳаққининг 11 баробарида яъни 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортган. Шунингдек Хоразмлик икки фарзанднинг онаси Нафосат Оллошукуровани безориликда айблаб 5 суткага ҳибсга олган.

Ўзбекистонда аҳолининг маҳаллий ҳокимлардан норозилиги ҳозирги кунда авжига чиққан, сабаби Президент Мирзиёевнинг телевидениедаги нутқи билан амалдаги ишлаши халқни норози қилмоқда.  Шунингдек кун ора аҳолига турли туман солиқлар солиб, уни мажбурий ундиришлари халқнинг жиғига тегмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 суткага ҳибсга олинган Нафосат Оллошукурова Ўзбекистон “Бирдамлик” Xaлқ Демократик партиясининг аъзосидир. 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ливияда ўғирланган ноқонуний муҳожирлар қутқарилди

Ливияда ўғирланган 110 нафар ноқонуний муҳожир армия бўлинмалари томонидан қутқарилди. Ливия Мудофаа вазирлигига қарашли 444- бригадаси томонидан берилган ёзма маълумотда, ...

Олтиариқда бозор раҳбари картошка захирасини талон-тарож қилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган 103 миллион сўмликдан ортиқ картошка маҳсулотини талон-торож қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Булунғурда 10 кунлик келинчакни эри аёвсиз калтаклади

Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Зуҳра Умарова келинлигининг ўнинчи кунида эри томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400