Андижон милициялари ўта оғир жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Андижон вилоят ИИБнинг  айрим ходимлари ҳибсга олингани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланди, дея ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Иллюстратив фото

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг ходимлари бўлиб, уларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан қўзғатилгани, шунингдек, тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш ушбу маҳкаманинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасига юклатилиши ички ишлар ходимларининг қилмиши ўта жиддий эканидан далолат беради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр абдусаматов ва бошқаларга нисбатан суд жараёни давом этмоқда

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Ашраф ғани митинг ўтказаётган вақтда портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат ...

Гулистонда икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди

Гулистон шаҳри, «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 2019 йилнинг 15 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400