Бахтиёр Абдусаматов ва бошқаларга нисбатан суд жараёни давом этмоқда

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У билан бирга судланувчилар Ўлмас Мухамедсаидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Миллий PR-маркази” ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шоҳруҳ Маликовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида кўриб чиқилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчи Б.Абдусаматов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (пора олиш), Ў. Мухамедсаидов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Ш. Маликов Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

Суд тергови давомида гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.

 

Суд жараёни давом этмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек сўми қадрсизланишда давом этмоқда

Мамлакатимизда чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қиймати ошишда давом этаётир. Марказий банкнинг хабарига кўра, банклар бугун, яъни 26.02.2018 йилда 1 АҚШ долларини ...

Германиялик инвестор термизда қуриб битказаётган уйини сотолмаяпти

Асли келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқароси Абдул Ваҳоб Қаюмий Сурхондарё вилоятига сармоя киритган йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. У ижрочи директорлиги ...

Чехияда ўзбекистон фуқароси қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши натижасида ҳалок бўлди

Чехияда 8 июнь куни қурилиш майдонида темир плитанинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси 1964 йилда туғилган Алижон Уражбеков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлин ...