Жанубий Осетиянинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказилади

Бу ҳақда ўзини суверен деб эълон қилган республиканинг амалдаги президенти Анатолий Бибилов маълум қилди.

У президентлик сайловларининг иккинчи босқичида рақиби Алан Гаглоев ғалаба қозонганини тан олганидан кейин мана шундай баёнотнома тарқатди.

Бибилов референдум ўтказиш учун барча ҳужжатлар тўпланиб, МСКга тақдим этилганини таъкидлади.

Референдум бўлади. МСК буларнинг барчасини кўриб чиқиб, кейин Олий судга юбориб, референдум ўтказиладиган санани аниқлаши керак – деди Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов.

Жанубий Осетия МСК маълумотларига кўра, протоколларнинг 18 фоизи кўриб чиқилгач, иккинчи турда Гаглоев 59,22 фоиз, Бибилов эса 37 фоиз овоз олган.

Бибилов сайловдаги мағлубиятини тан олиб, Гаглоевга омад тилади.

Аввалроқ Жанубий Осетия президентлик сайловларидан кўп ўтмай ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Республиканинг Россия билан бирлашиш бўйича референдум ўтказишини маълум қилганди. Бибилов бирлашишни Жанубий Осетия халқи учун «стратегик мақсади» деб атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аудио дастур: ўзбек блоггери рус журналистини нега “шумқадам” деди

Умар Туркистонлининг "Шумқадам" блогини бу ердан ўқишингиз мумкин.

Қобулдаги тўйда портлашда 182 киши яраланди, 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашрига таяниб, Кун.уз ёзмоқда. Портлаш содир ...

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...