Миллиардер Усмонов Европа Иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини 29-апрелда топширган.

Суд матбуот хизмати хабарига кўра, «Металлоинвест» компанияси асосчиси ўзига нисбатан қўйилган чекловларни бекор қилишни ва суд қарори чиқмагунча уларга риоя қилмасликни талаб қилди.

Усмонов санкцияларга Россия Украинага бостириб кирганидан тўрт кун ўтиб, 28-февралда дуч келган. Бундан ташқари яна бир қанча россиялик тадбиркорлар қора рўйхатга киритилган.

АҚШ ҳукумати тадбиркорни санкциялар рўйхатига киритган бўлса-да, 4 мартда АҚШ молия вазирлиги миллиардернинг компанияларини санкциялардан озод қилишга қарор қабул қилган.

Апрелда Кипр Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловани ушбу мамлакатнинг паспортидан маҳрум қилиши ҳақида хабар берилган. 13-апрелда Британия ҳам санкциялар рўйхатини кенгайтириб, миллиардернинг икки синглисини ҳам унга киритган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қудаси Усмонов сўнгги пайтларда Тошкент ва Москва ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликда муҳим рол ўйнаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

«тишинг борида тишлаб қол!» ёки газ таъминот идораси ходимларининг янги «ихтироси»

Шу йил 1 августдан аҳоли учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг 1 килограмми учун 800 сўм нарх белгиланганидан кўпчилик яхши хабардор, албатта. Демак, фуқаро битта газ ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...