Ҳокимга мурожаат — фитна бўлдими?!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тамаки тутатиб, фуқаро мурожаатига беписандларча тургани акс этган видео роса оммалашмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб.

Хуллас, ўша видеода бир аёл фуқаро ҳокимни кўчада кўриб қолиб, мурожаатини айтган (ҳатто президент аҳоли билан юзма-юз кўришмоқда, ҳоким ким). Ортиқхўжаев қўлда сигарета билан аёлнинг дардини эшитган.

“Учта фарзандим бор, 4 ёш, 3 ёш, 1,5 ёш. 25% тўлов билан 7-қаватдан беришди. 3 та болам бор. Пастроқ қаватдан беринглар десам, “ногирони борга бераман”, деб таниш-билишга беришганини кўрдим. Агар шунақа юраверсанг, бирор ерга арз қилсанг, уйингни олиб қўяман деди”, деган аёл.

Ҳоким эса “Болалар ўзингизникими?” (шунақаям савол бўладими?), “Худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётинг” (шунақаям дейдими ҳоким фуқарога), деб жавоб қайтарган. Тошкент шаҳар ҳокими ҳар ҳолда сал ўзини тутиб олган бўлиши, аҳоли билан муомала қилишда намуна кўрсатиши керакмасмикан атрофидагиларга.

“Қалампир.уз” деган сайтда кеча шапалоқдек мақола чиқди: “Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарши фитна”. Албатта, ҳокимнинг ишлари оқланган ва ёқланган. Балки ўша аёл ношукрлик қилгандир, эҳтимол алдаётгандир, ростанам 3 та боласи йўқдир. Аммо бу ҳокимнинг ва унинг ходимларининг қўполлашиши учун баҳона, сабаб ёки асос бўла оладими?

Қолаверса, фуқароларнинг ҳокимга мурожаати қачондан бери фитна саналадиган бўлиб қолди? Бу мақоланинг ўзидан фитна ҳиди анқимаяпти? Аслида бетарафлик керак бўлса, аёлниям, ҳокимниям ёзмаслик керак, муносабат билдирмаслик керак. Нега фақат бир томон, бўлибам корчалон томоннинг тарафи олинмоқда?

Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сизни милиция тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор. Энг аввало, сизни ...

Когонда мактаб директорининг масъулиятсизлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Когон туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва ...

Ўзбекистонда чақалоғини кўлга ташлаб кетган аёл коллеж ўқувчиси бўлиб чиқди

Сурхондарёнинг Қизириқ туманида чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетгани гумонланаётган аёл қўлга олинган. Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400