Ўзбекистонда чақалоғини кўлга ташлаб кетган аёл коллеж ўқувчиси бўлиб чиқди

Сурхондарёнинг Қизириқ туманида чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетгани гумонланаётган аёл қўлга олинган. Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, янги туғилган боласини ўлдириб, кўлга ташлаганликда гумонланаётган аёл Қизириқ тумани Педагогика коллежининг 2-курс ўқувчисидир.

 Қизириқнинг кўлида янги туғилган чақалоқнинг жонсиз жасади топилганидан кейин туман коллежларидаги ўқувчи қизларни гинекологик текширувдан ўтказишган.

Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, боласини ўлдириб, кўлга ташлаб кетганликда гумонланиб, Педагогика коллежининг 17 ёшли 2-курс талабаси қўлга олинган.

Бу воқеа туман ва вилоятда катта шов-шувга сабаб бўлган. Педагогика коллежида ишлайдиган ўқитувчининг айтишича, коллеж раҳбари ҳокимиятга чиқартирилган.

Қизириқлик маҳалла фаолининг айтишича, қиз болани уйида ўзи туғиб, кейин уни ўлдириб, кўлга олиб бориб ташлаган. “Қизни отасини таниймиз. Илгари туманда гредер ҳайдаган, тракторчи эди. Шунинг қизи бўлиб чиқди. Кейин Россияга ишлагани кетган. Қиз ота назоратисиз онаси ёнида қолиб кетганидан кейин хоҳлаган ишини қилиб юраверган бўлиши керак-да, – дейди мулозим.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов якунланмагани боис воқеага ойдинлик киритолмасликларини айтишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Туркманистонда ўқитувчиларга миллий либосда юриш мажбурияти юклатилиб, ўқувчиларга тақинчоқ тақиш тақиқланди

Туркманистон ҳукумати мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва айрим давлат амалдорларининг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Turkmen.news хабарига кўра, Ашхободда ...