Ўзбекистонда беш йиллик алиментни олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисоблангани сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Ўз навбатида чекловни бекор қилиш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги”ги қонуннинг 42-прим 1-моддасига асосан амалга оширилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик иши амалиётда кам учрайдиган тарзда ечим топди, деб ёзади “ЎзА” сайти.

Гап шундаки, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди фуқаро Ҳ.У. га нисбатан бир фарзанди учун алимент тўлаш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарган эди. Ҳ.У. собиқ турмуш ўртоғи Д.А. билан ўзаро келишув тузиб, беш йиллик алимент суммасини бир йўла олдиндан тўлашни маъқул топди ва суддан ижро этиш усули ҳамда тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўради.

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро Ҳ.У. 2024 йилнинг апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб берадиган бўлди. Жорий йилнинг 22 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиб, четга чиқиш бўйича чеклов олиб ташланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди эркаклар соқол ўстиришга мажбур бўлиб, ўз вақтида намоз ўқимаганлар назорат қилинади

Афғонистонда Толибон ҳукуматининг янги кучли қарорлари доирасида давлат хизматидаги эркаклар соқол қўйишлари ва камтарона кийинишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаганлар ишдан ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Россия мактабларида тарих дарси 1-синфдан бошлаб киритилади

Россия мактабларида тарихни ўқитиш биринчи синфдан бошланади. Бу ҳақда таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди. “Тарихий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400