Ўзбекистонда қарздор ҳайдовчилар машинасини «эвакуация» қилиш бошланади

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

30 январ кунидан, бугундан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуриси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади.

Хабарга кўра, йўл-патрул хизмати инспекторларига пойтахт кўчаларида махсус ускуна ёрдам беради.

Ушбу ускуна барча автомобиллар давлат рақамларини рўйхатдан ўтказади ва автоматик тарзда икки ой давомида жаримасини тўламасдан юрган ҳайдовчиларни (қоидабузарликнинг санаси, содир этилган соатигача аниқлаб бериши айтилмоқда) аниқлаб беради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида ўқитувчилар обунага мажбурланиб, пулини ота-оналардан ҳам йиғиб олишмоқда

2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий назорат Хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг ...

Президент учун жавоб

Косон туман Қуйи Оброн қишлоғидаги 33-сонли мактаб директори, “Дўстлик”  ордени сохибаси Исломова Рохилага 56 ёшга тўлганлиги муносабати билан Қашқадарё вилояти Халқ таълими ...

Қаҳрамон прокурор. ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш учун руминча намуна

Порахўрликка қарши қандай курашиш лозим? Агар бу ишни уддалаш саволга жавоб беришдан кўра қийин эканига ишонсангиз, қуйида руминиялик оддий прокурор аёлнинг фаолиятига назар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400