Ақтўбеда бузилиб қолган автобусдан 51 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Бугун, 10 февраль куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида, «Самара-Чимкент» автойўлининг 668-километрида Setra русумли йўловчи автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри ёзмоқда.

Фото: Хабар 24

Zakon.kz нашри маълумотига кўра, Фавқулодда ҳолатлар департаментининг тезкор қутқарув отряди воқеа жойига етиб келган ва автобусдаги 52 нафар кишини эвакуация қилиб, уларни Саритўқай посёлкасидаги «Жолсерик» лагерига жойлаштирган. Қутқарилганларнинг 51 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Қайд этилишича, эвакуация қилинганларга тиббий ёрдам кўрсатишга зарурат бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталарда икки марта Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуслари йўлларда тўхтаб қолиши кузатилди.

Казгидромет сайтидаги маълумотларга кўра, 8 февраль куни Қозоғистон шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 40 даражагача совиши, кундузи қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқий шамол 15−20 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 25 м/с га қадар кучаяди.

Шарқий, шимолий ва марказий Қозоғистонда ҳаво ҳарорати кечки вақтларда 45 даража совуқ, жанубда эса 30 даража совуқ бўлиши прогноз қилинган. Ҳудудларда қор бўрони, туман ва музлаш рўй бериши мумкин.

Қайд этилишича, бу йил қиш сўнгги етти йилда ичида энг совуғи бўлмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан буён ўзбекистонда 8 минг оила ажрашди

2019 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 8,0 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти ...

Қирғизистон мск: президент сайловларида атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг ...

Тула полициясининг ўзбекистонлик мигрантларга муносабати танқид остига олинди

Ушбу ҳудуддаги полициянинг катта текшируви вақтида икки юзга яқин мигрант узун колонна сифатида туришга мажбурланди.  МК маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400