Коррупцияга аралашиб қолган депутатлар аниқланди

Россиянинг Приморье ўлкаси прокурори вазифасини бажарувчи Вячеслав Шайбековнинг айтишича, ўтган бир йилнинг ўзида ҳудудда олти ярим мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда “Хабар” нашри «Life»га таяниб ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Шундан коррупцияга боғлиқ ҳолатлар тўрт мингтадан ошади. Энг ёмони, маҳаллий кенгаш депутатларидан ўттиз нафаридан кўпроғи коррупцияга аралашиб қолган… Уларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Бироқ бу 2017 йилга қараганда бир мунча ижобий кўрсаткич. Негаки, аввалги йили уларнинг сони 42 нафарни ташкил этган эди.

Ўлкада 2018 йилда икки мингга яқин мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилгани эътиборга олинса, мансаб ва мансабдорликка оид жиноятлар ҳамда порахўрлик даражаси нечоғлиқ эканини тасаввур қилиш қийн эмас. Рост-да, депутатларки поранинг олдида ўзлигини йўқотиб қўяр экан, амалдорни қўяверинг.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беҳзод мусаев давлат солиқ қўмитаси раиси бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига асосланиб “Турон24” хабар ...

Ссср парламентининг сўнги раиси лукьянов вафот этди

Москвада СССР Парламентининг сўнги раиси Анатолий Лукьянов 88 ёшида оғир ҳасталидан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда РБК агентлигига унинг қизи Елена Лукьянова билдирган. Анатолий ...

«ўзбеккўмир»нинг 45 фоизи ташкил этилганига эндигина икки ой бўлган россия компаниясига ишониб топширилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбеккўмир»ни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган («Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан ҳужжат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400