Ўзбекистон Қирғизистонга «резина» тухум етказиб берилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Интернетда Қирғизистонда “резина” тухум пайдо бўлганлиги ҳақида хабар қизғин муҳокамага қилинмоқда.

Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи “резина” бўлиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу тухумлар Хитойда ишлаб чиқарилган.

Sputnik ушбу масала юзасидан Қирғизистон паррандачилик уюшмаси раиси Рустам Осмоналиевга мурожаат қилди.

Осмоналиевнинг сўзларига кўра, сифати қониқарсиз бўлган тухумлар ҳақида шикоятлар келиб тушган.

“Уюшмага бир неча марта келиб чиқиши номаълум ва сифати қониқарсиз бўлган тухумлар Ўзбекистон ҳудудидан келаётганлиги ҳақида хабар берилганди”, – деди Осмоналиев.

Унинг фикрига кўра, бундай ҳолатнинг сабаби паррандаларга бериладиган озиқада эмас. Тухумлар музлатгич камераларда узоқ муддат сақланганлиги ёҳуд Ўзбекистон ёки Хитойда синтетик йўл билан ишлаб чиқарилган.

Sputnik Ўзбекистон агентлиги ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ветеринария қўмитасига мурожаат қилди. Қўмитада бу айбловларни рад этишди.

“2018 йил ва жорий йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга тухум экспорт қилинмаган. Тухум экспорт қилиш учун рухсатнома расмийлаштириш зарур. Шу давр мобайнида Қирғизистонга тухум экспорт қилиш учун рухсатнома олиш юзасидан мурожаат қилинмаган”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси чегара ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан тухум Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилинади. Шунингдек, Ўзбекистондан Қирғизистонга фақат комбикорм, қурт ва биогумус ўғит экспорт қилинади.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...

Энг кўп қўйилган исмлар, тўққизинчи фарзандини туққан жиззахлик аёл ва энг оғир чақалоқ. ўтган йил рақамларда

2017 йилда Ўзбекистонда 722 094та туғилиш қайд этилди. Бу эса 2016 йилгига нисбатан 10 минг 490тага кам (14 фоизлик пасайиш). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400