2018-йилда Ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ўғирлик, 1минг 130 таси фирибгарлик, 960 таси безорилик, 880 таси қонунга хилоф равишда четга чиқиш ва юртимизга киришга уриниш каби ноқонуний ҳолатлардан иборат. Мазкур жиноятларни қилганларнинг 76 фоизи ишсиз экани аниқланган, деб ёзади “Хабар.уз” сайти.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Бу ҳақда Зафар Назаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида бўлиб ўтган «Барчаси ўз қўлингда тарғибот декадаси: эришилган натижалар йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги вазифалар» бўйича ёшлар пресс клубида айтган.

Ўтган ойда 456 нафар ёш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг «Ёшлар кафиллиги» асосида суд залидан озод қилиниб, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жиноятчилик 29,9 фоизга, вояга етмаганлар жиноятчилиги эса 37,1 фоизга камайган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанддаги тир-паркида 22 нафар енгил табиатли аёл ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида ...

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400