Зилзила пайтида Тошкент аэропортига иккита самолётнинг қўниши кечиктирилди

13 мартдан 14 мартга ўтар кечаси соат 02:33 да Тошкентда тўсатдан, кучли ва тез рўй берган 4 баллик зилзила чоғида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига иккита самолёт қўнишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Уларнинг биринчиси — FZ1941 рейс билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича учаётган “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Boeing 737-8KN самолёти бўлса, иккинчиси “Uzbekistan airways” миллий авиакомпаниясининг HY514 рейс билан Сеул – Тошкент йўналиши бўйича учаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти бўлган. Бу ҳақда кун.уз хабар бермоқа.

“Новости ташкентского неба” авиаспоттерлар каналининг ёзишича, Тошкент халқаро аэропортининг Ҳаво ҳаракатларини бошқариш диспетчерлари томонидан ҳар икки самолёт зилзиладан сўнг кутиш зонасига айланиб туриш учун йўналтирилган. Бу чора Тошкент халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагига кучли зилзила натижасида самолётларнинг хавфсиз қўниш имконига тўсқинлик қилувчи талафот етмаганига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланилган.

Тошкент яқинидаги осмонда бир неча дақиқа чарх уриб тургач, ҳар икки ҳаво кемаси эсон-омон Тошкент аэропортига қўниб олган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кеча бутун дунё бўйлаб facebook ва instagram ишида узилишлар кузатилди

Жаҳоннинг кўплаб давлатларида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишида узилишлар кузатилган. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ...

«ўзбекэнерго»  электр энергияси абонетлари вақтида пулини бермаса устама ундиради

«Ўзбекэнерго» жорий йилнинг 11 февралидан электр энергияси тўловларини кечиктирган ҳар бир кун учун маиший истеъмолчилардан 0,1 фоиз миқдоридаги пеняни ундира бошлади.  Бу ...

Прокурор бобурмирзо облақулов самарқанд шаҳри ҳокими бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400