Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва “Иппадром” савдо комплекси АЖ раҳбари кўплаб жиноятда айбланмоқда

Чилонзор буюм савдо комплекси АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Дилмурод Миртаджиев ўрнига Ўктамжон Отабоев иш бошлаган, деб ёзади “UzNews.uz” сайти.

“Бозор иши” бўйича ҳозирча 23 нафар турли лавозимдаги шахслар жиноят ишида Жиноят кодексининг ўнлаб моддаларида айбланмоқда.

Судланувчилар орасида Тошкент шаҳар ҳокимининг собиқ маслаҳатчиси Ровшан Абдумажитов ҳам бор. У товламачилик, ўзлаштириш, мансаб ваколатини суисттеъмол қилиш, фирибгарликда айбланмоқда.

“UzNews.uz” нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқин манбасига кўра, бу жиноят ишида Ровшан Абдумажитовнинг ўғли Бекзод ҳам айбдор сифатида кўрилмоқда.

Судья Сарвар Каримов раислигида Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган суд ишида Тошкент саёҳат сервис собиқ директори М. Мўминовга нисбатан ҳам суд-тергови ўтказилмоқда.

Бу суд иши давомида Джмалов Садриддин Азаматовичга эса Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш яъни, Жиноят кодексининг 248-моддаси тартибида айбдорлик масаласи ҳам кўрилмоқда.

Бу жиноят иши доирасида “Бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари Шукрулло Эргашев ҳам қамоққа олинган ва у Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 205-моддаси билан айбланмоқда.

Бу бўйича Бош Прокуратурадан Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ишнинг бир қисми ҳали 21-бошқармада тергов қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нафс маликалари

Шу йилнинг октябр ойи ўрталарида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида опа-сингил Гулбаҳор Мўминова(1971 йилда туғилган), Дилноза Мўъминова(1982йилда туғилган), Аҳмедова Дилобар ...

Тошкент вилояти турғуни танишини тепиб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жорий йилнинг 4 сентябрь куни кечки вақтларда Салар шаҳарчасида яшовчи Т.К. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган таниши ...

Гулнора каримова дубайдами?! бош прокуратура расмий баёнот берди

Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400