“Бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари тоштурмади вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди.

Жорий йилнинг 1 апрель куни Шукрулло Эргашев судга кела олмади, сабаби у УЯ 64/61 жазони ижро этиш муассасида вафот этди.

“UzNews.uz” нашрининг Бош Прокуратурага асосланиб ёзишича, 2019 йил 30 март куни соат тахминан 12:20 да Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 06.02.2019 йилдан бошлаб ҳибсхонанинг Даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимида “Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония-2, АГ-2, қандли диабет касаллиги 2-даражаси” ташхиси билан даволанаётган махбус Э.Ш. “Ўткир миокард инфаркт, Ўткир юрак қон томир ва ўпка етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.

Маҳбус Э.Ш.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўйича Тошкент прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош Прокуратурадан маълум қилишларича,  судланувчининг соғлиги ёмонроқ бўлган, лекин унинг қариндошлари ёки ўзи эҳтиёт чорасини ўзгартириш, етказилган зиённи қоплаш тўғрисида тергов органи ва судга илтимоснома киритишмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мибга ишга киритишни ваъда қилган миб ходими қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат ...

Сурия ва ироқдан яна 200 нафар ўзбекистон фуқаросини қайтариш кутилмоқда

Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши ...

Кетмон можароси: депутатнинг facebook’да жанжаллашишдан бошқа иши қолмадими?

Бу йил 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ажойиб тарзда нишонланганига гувоҳ бўлдик. Йирик шаҳарларда уюштирилган парадлар ва бошқа тадбирлар санага тантанавор руҳ ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400