Ўзбекистонда намойиш қилган шаҳслар ўн беш суткага қамоққа олинади ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади

Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда.

Агарда ҳаракат ташкилотчиси айнан шу каби ҳаракатлар учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унда ушбу шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда максимал жиноий жазо сифатида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Бундан ташқари, рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш фуқароларга 20 млн 273 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 30 млн 409 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат талабларимизни бажармагунча гаровдаги аскарлар қўйиб юборилмайди

«Ҳукумат бизнинг талабларни бажармади, демак, биз бу ердаги аскарларни қўйиб юбормаймиз»,- деди Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов. Унинг журналистларга берган ...

Ўзбекистонга қайтган ақшлик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

(расмда Америкадаги солиқ компанияси раҳбари асли қашқадарёлик Зокир Алиев) Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Уни таниганларнинг ...

Бухорода 18 ёшли йигит онасига рўзғорда ёрдам бериш учун дўкондан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади

Пешку туманидаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган очиқ сайёр суд мажлисида эндигина 18 ёшга тўлган С.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400