Андижонда Миллий гвардия ходими ЙТҲга учраб вафот этди

23 апрель куни Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган Балиқчи–Андижон автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Хўжаобод туманида яшаган ҳайдовчи, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальон сафдор ходими Н.Д. хизматдан ташқари вақтида ўзига тегишли бўлган Nexia русумли автомобилини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида оқиб ўтган ариққа тушиб кетган.

Натижада машина салони сувга тўлган, ҳайдовчи ундан чиқа олмай воқеа жойида вафот этган.

Хабарда айтилишича, ушбу иш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рўмол ўраган аёл ҳуқуқбузарми?

Бир жумла борки, у барча муҳокамага нуқта қўяди, забон ҳам ҳақли сўзларни айтишдан тўхтайди. Бу жумланинг қудрати жамиятимизда шу қадар улуғки, ўз мулкинг ё жонинг ҳимояси ...

Фарғоналик фермерларнинг режадан орттирган буғдойи тортиб олиняпти

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан Озодликка мурожаат қилган икки нафар фермер, ҳар гектар ердан топшириладиган буғдой центнери ҳокимнинг буйруғи билан 4-5 центнерга сунъий ...

Гулнора каримова ўзбекистон халқидан кечирим сўраб 1.2 млрд. долларини давлатга қайтарган

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова ўзининг Instagram саҳифаси орқали, онаси билан боғлиқ постни эълон қилди. Гулнора Каримова халқдан узр сўраб 1.2 млрд. доллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400