Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган «Мерседес» русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган. Натижада автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан — 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига, 5 нафари Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«андижонча фонограмма». ногиронларга уй бериб, қайтариб олиш томошаси

Ўтган 2017 йил бошида давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган юксак инсоний лойиҳалардан бири — меҳнатга лаёқати чекланган, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга имтиёзли ...

Оқ уй болтонни китоби сотувидан оладиган даромаддан маҳрум қилмоқчи

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Болтон давлат сирларини ўз ичига олган китобини чоп этгани учун жиддий жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирганди. Фото: Getty ...

Таасуф!

Ҳалол ва номусли, виждонли шифокорлар шаллақидан фарқи қолмаган, пора олишни  қўллаб-қувватлаб оғзидан оқ ит қорага айланиб чиқаётганлар ҳам наҳотки, "доктор" бўлса, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400