Ўрта Чирчиқда автобус аварияси оқибатида 27 киши жароҳатланган

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида юз берган автобус автоҳалокатида 7 киши эмас, 27 киши жабрланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб UZ24 ёзмоқда. Уларнинг барчасига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 19 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган. Икки нафарига Нурафшон тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин уйига рухсат берилган.

Олти нафар жабрланувчи Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Улардан икки нафари — А. Қобилов (54 ёш) ва Р. Маъмурбоева (2,5 ёш) — муваффақиятли операция қилинган.

Тиббий ходимлар автобусда бўлганларнинг барчасининг уйларида бўлиб, тиббий кўрик ўтказган. Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида.

29 апрель куни Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган автобус балони ёрилиб, ағдарилиб кетган.  Автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Диана ўлими ортидан бўшатилган амалдор янги ишини яна ўқитувчига кўча супуртиришдан бошлади

Президент Мирзиëевнинг Самарқанд сафари арафасида кўча тозалашга мажбурланган 23 яшар каттақўрғонлик ўқитувчининг 14 март кунги фожиали ўлими ортидан Азамат Умаров вилоят ...

Ўзбекистонда охирги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган

2016 – 2018-йилларда ўрта мактаблар ва ўрта-махсус таълим тизимидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайган, жиноятчилик эса озайган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400