Зарафшонда олти ойлик ҳомила билан операция қилинган бемор қаровсиз қолдирилди

Зарафшон шаҳридаги Янги Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи Гулдарой Ахунова шаҳар марказий шифохонаси туғруқ бўлими реанимациясида эрталабдан буён оғир аҳволда малакали мутахассислар ёрдамига муҳтож.

Бироқ вилоят марказидан мазкур мутахассисларни чақириш ва жўнатиш пайсалга солинмоқда, деб ёзади “Халқ сўзи”.

Гулдарой Ахунова 1989 йилда туғилган. Маҳалладаги 9-умумий ўрта мактабда математика фанидан дарс беради.

У жорий йилнинг 24 апрель куни олти ойлик ҳомила билан шаҳар марказий шифохонасига ётқизилиб, 25 апрелга ўтар кечаси соат 2:00да операция қилинган.

Бугун эрталаб беморнинг аҳволи оғирлашиб, нефролог ва ревматолог шифокорларга ёрдамига эҳтиёж сезилади.

Г. Ахунованинг онаси Ирисгул Қорабоеванинг айтишича, шифохона мутасаддилар вилоят марказидан мазкур шифокорларни чақиришни пайсалга соладилар. Онахоннинг шаҳардаги “Халқ қабулхонаси”га мурожаати ҳам бесамар кетгач, у Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Аксавли Тумишеванинг шу муассасада ўз сайловчилар билан учрашув ўтказаётганлигидан хабар топиб,унга шикоят қилади.

Депутат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари билан боғлангач улар мутахассислар йўлга чиқаришаётганини хабар беришади.

А. Тумишева таъкидлашича, Зарафшонда нефролог мутахассис йўқ. Бу ишни уч кунда бир марта вилоятдан юборилган шифокор мутахассис амалга оширади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда 500 хонадон олов ичида қолди

Сибирда ўрмон ёниб кетди. Тилсиз душман 800 дан ортиқ объектнинг кулини кўкка совурди. 8 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Бутун минтақада фавқулодда ҳолат ...

Қирғизистонда сайлов: ўзбекистон учун қайси номзод ғалабаси маъқул?

Қўшни Қирғизистон Республикасида бугун, 15 октябрь куни президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. 11 нафар номзод президентлик даъвогар, улардан 3 нафари, Омурбек Бабанов, ...

Жиззах вилоятида рухсат этилмаган жойдан қум-шағал ташиётганлар маъмурий жаримага тортилди

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400