Гитлер Аргентинага қочганмиди? ФҚБ маълумотларни очиқлади

АҚШ Федерал қидирув бюроси 1945 йили Берлин қулаганидан сўнг Адольф Гитлер Аргентинага қочиб кетгани ҳақидаги ҳужжатларни очиқлади. Ушбу маълумотларни ФҚБ га ходимларидан бири тақдим этганди.

Ушбу ходимнинг қўлига тушган маълумотларга кўра, Гитлер ҳақиқатан ҳам Лотин Америкасига сув ости кемасида қочиб борган ва Анд тоғлари жанубидаги ранчодан бошпана топган. Унинг яширинишида аргентиналик олти нафар юқори мансабли шахс кўмаклашган. Фюрер танилиб қолмаслик учун мўйловини олиб ташлаган, аммо боши касалдан чиқмаган.

Гитлердан ташқари, шу тақдим этилган ҳужжатда Учинчи рейхнинг яна 50 нафар қочиб кетишга улгурган аъзоси ҳақида маълумот бор. Энг қизиғи, улар Берлин таслим бўлганидан кейин икки ҳафта ўтиб қочишган. Эслатиб ўтамиз, расмий манбаларга кўра, Гитлер 1945 йилнинг 30 апрель куни ўз жонига қасд қилган.

Гитлернинг «қочиши» ҳақидаги илк ҳисобот 1945 йилнинг 21 сентябрида пайдо бўлганди. Бироқ ундаги маълумотларни етарли эмас деб ҳисоблаган ФҚБ директори Эдгар Гувер қидирув ишларини тўхтатишни буюрганди.

Инглиз тарихчилари ҳам нацистлар Германияси доҳийси интиқомдан қутулиб қолган деган фикрда. Улар келтирган далилларга кўра, Гитлер 1947 йилнинг июнидан 1955 йилнинг октябрига қадар Иналько (Аргентина) даги қаттиқ қўриқланадиган қўрғонда яшаган ва 1962 йилнинг 13 февраль куни вафот этган.


Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги “шайх зайниддин” жоме масжидига  абдураҳмонов яҳё убайдулло ўғли имом-хатиб бўлди

Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда ...

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400