Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом-хатиб бўлди

Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото:Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Абдураҳмонов Яҳё 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Миср давлатидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган. 2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Кулол қўрғон” жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида ишлаган. Айни вақтда Тошкент ислом институтида “Тажвид” фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

 

2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган. 2018 йилда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Адашиб ташланган пул

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим ...

Аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга саудия арабистони рухсат бериши мумкин

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий)билан ...

Ўзбекистонда йил бошидан бери 13 та янги жомеъ масжиди очилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистонда кеча куни бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400