Аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга Саудия Арабистони рухсат бериши мумкин

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий)билан боришлари талаб қилинади. Аммо, 45 ёшдан ошган аёллар махсус гуруҳлар билан маҳрамсиз сафар қилишлари мумкин.

Ҳозирда Ҳаж ва Умра вазирлиги сайёҳлик ва умра  визаларини бериш бўйича изланишлар олиб бормоқда ва бу жараён аёлларнинг маҳрамга эҳтиёж сезмасдан келишига йўл очади.Бу Ҳаж ва Умра соҳасидаги бир қатор ўзгаришлардан бири бўлиб, вазирлик томонидан бизнесни ривожлантириш учун ушбу соҳага эътибор қаратилаган.

Умра фирмалари бу таъқиқдан молиявий зарар кўрадилар. Агар ҳукумат аёлларнинг маҳрамсиз қиролликка киритилмаслик қонунини ўзгартирмаса,  200 га яқин Ҳаж компаниялари ёпилиб кетишидан хавотирдалар.»Биз ҳар доим расмийлардан биз билан алоқада бўлишларини хоҳлаймиз ва юқори идораларни талабларимизни кўриб чиқишга чақирамиз» дейди Ҳаж ва Умра бўйича миллий қўмитанинг раҳбари Марван Аббос.

Манба:Таржумон.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Қирғизистонда “йакин инкар” диний ҳаракатининг 9 аъзоси суд қилинди

Ўш шаҳар суди 9 кишини "Йакин Инкар" ноқонуний диний ташкилотини ташкил этиш ва фаолиятида қатнашишда айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум ...

Болалар боғчасидаги каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен ...