Санкт-Петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда.

Жиноят 18 октябрга ўтар кечаси содир этилган. Зўравон Александрино боғи ҳудудида қизнинг йўлини тўсган. Воқеа қиз тунги соат тахминан 01:00 да уйига кетаётганида содир бўлган.

Полиция воқеа рўй берган куннинг эртасига видеокузатув камералари ёрдамида жиноятчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Бу пайт у бошқа квартирада яширинишга улгурган ўзбекистонлик 21 яшар йигит бўлиб чиққан.

У икки суткага ҳибсга олинган ва жиноий иш қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Асака: “ҳамкорбанк”нинг зўравонлари

Мамлакатимиздаги миллионлаб "дангасалар" қаторида жияним ҳам чет элда тирикчилик қилиб юрибди. Куни-кеча синглимга ишлаб топган пулидан жўнатган экан. Синглим пулни олиш учун ...

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими пора билан қўлга тушди

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими 1 минг 500 доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда. Жорий ...

Москвада ўзбекистонлик талаба мажбуран реанимацияга ётқизилган

Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Тиббиёт институтининг ўзбекистонлик  талабаси Ўлмасхон Баҳронов 27 август куни Москвадаги 67-сонли касалхонада мажбуран ...