Мирзиëев олиб бораëтган авантюристик иқтисодий сиëсатнинг номи халтакўчадир

Халта кўча деган гап бор. Бу тупик билан туннелни аралашмаси. Туннелнинг охирида тешик бўлади. Халтакўчанинг боши берк. Ўзбекистонда Мирзиëев олиб бораëтган авантюристик иқтисодий сиëсатнинг номи ХАЛТАКЎЧА!!!!

Исбот:
1) Бюджетда улкан дефицит ғори пайдо бўлди. Олдин кўрилмаган ходиса. Бюджет танқислиги энг камиида ВВПнинг 4 фоизи.Яна ҳам тўғриси 5 фоиз (бу фалокат нишони)

2) Ташқи савдо балансидаги дефицит 2018 йил якуни бўйича – минус 2 млрд доллар. 2019 йил биринчи кварталидаги минус рақам янада катта.

3) Олтин -валюта резервларининг жуда катта тезликда камайиб кетгани бу халтакўча сиëсатининг оқибати ва тасдиғи.

4) От каби сакраб сакраб кўпайиб кетаëтган ташқи давлат қарзи.

5) Гиперинфляция, сўм йилига 20% дан кўпроқ ҳарид қувватини йўқотмоқда¸

6) Аҳоли жон бошига кўра реал даромад жиддий камайиб кетгани. Ижтимоий ва мулкий ҳимоя йўқолиб кўча бандитлари тирилгани.

7) Стандарт тижорий проктлар учун қурб етмас даражада юксак кредит фоизлари (Йилига 22-23 фоиз) Шу билан бирга сиëсий акахонлик зонтиги остидаги проэктлар субсидияси (7-8 фоиз йилига)

8)Товуқ лимон эчки учун кредит бериб қайтариб ола олмаган банкларнинг шўри қуригани. Астрономик улканликдаги кредитлар тижорат банкларига аҳоли тарафидан қайтарилмади. (Фермер ўзини осди ë Россияга сурди) Бу камомад охир оқибат сиз билан бизнинг елкамизга юкланди.

9) Бизнесмен ва тадбиркорларнинг фаолияти ва активлиги молиявий бюрократия ва солиқлар кўплиги боис пасайгани.Нечта одам ҳафсаласи пир бўлиб мамлакатдан сурворди.

10) Иқтисодий кризис ва ижтимоий зилзила аломатлари кўпайди. Банкларнинг сити қураман деган инвестор ва тужжорларга кредит беришга мажбурланиши. Ҳоким истаги боис бузилаëтган уйлар учун катта товон тўлаш. Ҳеч нарса турмайдиган кўчмас мулкни гаров қилиб катта кредит олиб қочиб қолиш.

  1. Давлат тарафидан қурилган ва таннархи камида 200 миллион доллар турадиган Фарғонадаги нефт заводини 16 миллион долларга сотиш. Аскадаги машина заводини сунъий банкрот қилиб Россияга сотиш режаси. Мамлакат бозорини лада жигулига бўшатишга хозирлаш.

12.Давлат молия бюджет тизимидаги мисли кўрилмаган ўғирлик ва откатлар.

Шу 12та сабаб боис Ўзбекистон иқтисодий ўпқонга ботиб банкротликка учраш арафасида.

Учта туққанга мошина Афғон толибларига текин трактор совға қилаëтган жаноб Мирзиëевга савол.

Сиз Бўз туманини Бўстонга айлантириш ўрнига иқтисод ҳақида ўйласангиз бўлмайди ўртоқ партком. Халтакўчанинг жавобини қачон берасиз?

Рассом ТУЗ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий осиё хабарлари: ёппасига пахтага, аҳолининг тақводорлигидан ташвиш, осиё ўйинлари

https://soundcloud.com/user-297916986/markaziy-osiyo-sngi-khabarlari

Рашид қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон ...

“”ишонч рақами” ва “ягона портал” қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан”

"Бунга ўзим амин бўлдим. Салкам 9 ойдирки, Олмазор туманидаги Миллий банкка мурожаат қилиб келаяпман. 2016 йилнинг 18 ноябрида ўқишга тайёргарлик кўриш ва Россия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400