Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

19 май, якшанба куни кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган ғалаён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Бу ҳақда Тожикистон адлия вазири ўринбосари, Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Мансуржон Умаров РИА Новости’га хабар қилган.

«Ғалаён давомида колониянинг уч нафар назоратчиси ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Шу билан бирга, уларнинг саккиз нафари маҳбусларнинг ўзи томонидан ўлдирилган», – деди у.

Тожикистон Адлия вазирлиги хабар беришича, 19 май куни соат 20:30да Вахдат шаҳридаги 3-сонли қаттиқ тартибли колония – «Ғишт зонаси»да маҳбуслар томонидан ғалаён келтириб чиқарилган.

«Адлия вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасига қарашли, Вахдат шаҳридаги 3/2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида бўлган ИШИД террорчилик ташкилотининг 30 нафар ўта хавфли тарафдори пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланиб колония 3 нафар ходимини гаровга олишди ва ўлдиришди. Улар қамоқхонадан қочишга уринишган», – дейилади матбуот учун хабарномада.

Бу колония Тожикистон Адлия вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси тасарруфига киради, унда қарийб 1500 маҳбус сақланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шахсга сиғиниш. марказий осиё президентларининг подишоҳларга айланиши ҳақида

Сооронбай Жээнбеков, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев. Қозоғистон президенти матбуот хизмати фотоси «Шунчаки мавжуд эканини ҳалқ билган ҳумкдор - яхши ...

Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?

  Ушбу мавзуда қоғоз қоралашга биргина нарса сабаб бўлди. У ҳам бўлса яқинда ташкил этилган «O‘zbekiston24» телерадиоканалида “Аҳмадбой” иши бўйича Жиноят ишлари бўйича ...

Ақш польшага 250 та танк сотишни режалаштирмоқда

АҚШ ҳукумати Польшага 6 миллиард долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни,  шунингдек Abrams типидаги 250 та танкни сотиш ҳақидаги келишимни қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400