Тошкентда МИБ пора олаётганида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда.

Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган кафе олдида МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Ф.Э. иш юритувидаги жавобгарлар М.Ф. ва бошқалардан даъвогар С.Ф. фойдасига улушни пул миқдорида ажратиш ҳамда жавобгарларга тегишли бўлган автомашинани С.Ф. номига расмийлаштириб бериш ва ижро ишини тугатиш учун ундан 750.000 сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, Ф.Э. муқаддам ҳам фуқаро С.Ф.дан юқорида қайд этилган фуқаролик иши юзасидан юритилган ижро ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни чиқариб, Мерседеc-Бенз 320Э русумли автомашинани унинг номига расмийлаштириб бериш учун 2.400 АҚШ доллари ва 300.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Ф.Э.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳар куни чўмилиш шартми?

Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ...

Чет элга кетган ўзбекистонликлар сони икки бараварга кўпайди

Охирги икки йилда чет элга борувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда "Spot"га таяниб "Соф.уз"  хабар берди. Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич ...

Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

Иссиқкўлда Ўзбекистон фуқаросининг сувга чўкиб кетиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400