Оқ қўй, қора қўй, ҳаммасиям бир қўй

ХДП етакчиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланган.

Бундан бир оз олдинроқ “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Сарвар Отамуродов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз аризасига кўра ишдан бўшатилиб, ўрнига Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров тайинланганди.

Ҳозирча, ушбу рокировкалар сабаби номаълум. Бир ой ичида

бошқа ишга ўтган собиқ партия лидерлари сўнгги сайловда Президентликка номзод бўлганди. Сайловда Шавкат Мирзиёевга рақиблик қилган партия етакчиларидан фақатгина Наримон Умаров постда қолмоқда. Аммо экспертлар «Адолат» СДП раҳбарияти ҳам тез орада ўзгаришини тахмин қилишмоқда.

Наримон Умаров, шунингдек, Ўзбекистондаги алмаштирилмаган ягона партия етакчиси бўлиб қолмоқда. 2018 йилнинг августида «ЎзЛиДеП» раиси ҳам ўзгарган эди. Ҳозир партияга собиқ меҳнат вазири Актам Ҳайитов етакчилик қилмоқда.

Жорий йил декабрда Ўзбекистонда Олий Мажлисга сайловлар бўлиб ўтади. «Only in Uzbekistan» каналининг ёзишича, сайлов кампаниясига 3 ойдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда сиёсий партиялар лидерларига “раҳмат” айтилиб, бошқа лавозимларга ўтказилаётгани декабрдаги сайловларга “янги юзлар” билан кириб боришга қарор қилингани билан боғлиқ.

Ўзбекистондаги партияларнинг ҳеч бирига симпатиям йўқ  Уларнинг лидерларига-ку умуман. Мен учун оқ қўй, қора қўй, ҳаммасиям бир қўй. Шунчаки қачондир партиялар кимларнингдир йўриғи биланмас, электоратининг манфаатини ўйлайдиган сиёсий кучга айланишидан умидворман. Депутатларнинг қўғирчоқлиги ҳам кўп жиҳатдан партиялар етарлича сиёсий куч бўлиб шаклланмагани билан боғлиқ, назаримда. Шу сабабли ҳам уларнинг лидерлари сайланишмаяпти, балки тайинланишмоқда.

Яқин келажакдаги беш йилда ўзбек парламентининг қандай қиёфада бўлиши декабрдаги сайловларга боғлиқ. Кўпчилик сайловлар ҳаққоний ўтиши, парламентга янги қон келиб қўшилиши, Ўзбекистон чинакам парламентар мамлакатга айланишини кутишмоқда. Шу маънода бу каби ўзгаришларни «ҳазм» қилолмайдиган эски кавалериянинг алмашаётгани бир тарафдан хурсанд қилса, бошқа тарафдан бу рокировкалар табиий равишда амалга ошмаётгани кишини ўйлантиради. Кутамиз, кузатамиз, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Тузатиш: Экологик партиянинг ҳам раҳбари алмашмаган экан. Унинг ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмагани, сиёсий саҳнада бор-йўқлиги билинмагани учун ҳам бундай партия борлиги эсимда йўқ экан, очиғи. )


Манба:Niyozovchasiga телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мақсад коррупцияни йўқотишми ёки бошланғич таълимни тижоратлаштириш?

Янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш тартиби жорий қилинаётгани қулоғингизга чалинган бўлса ...

Бухорода боғча руҳшуноси пора билан қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ маълум қилди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ...

Рашид қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400