Погба: «Ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади.

26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. Май ойида у Макка ва Мадинага бориб, умра ибодатини бажарган эди.

«Ислом дини мен учун жуда муҳим. У менга барча неъматлар учун шукр қилиш имконини берди. Ислом дини мени ўзгартирди, ҳаётдаги кўплаб нарсаларни англашга ёрдамлашди. У қалбимни хотиржам қилмоқда.

Исломни қабул қилишим ҳаётимдаги яхши ўзгариш бўлди, чунки мусулмон бўлиб туғилмаган эдим. Ҳатто онам мусулмон бўлса ҳам.

Ислом дини терроризм эмас, у матбуотда эшитаётган ва ўқиётган нарсаларимиздан фарқ қилади. У жуда гўзал дин. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ҳар бир инсон Ислом билан алоқадор эканини пайқаши мумкин. Дўстларим орасида кўплаб мусулмонлар бор, айнан улар орқали бу динни қабул қилганман. Биз ҳар доим Ислом дини ҳақида суҳбатлашамиз.

Олдин кўплаб саволларга дуч келардим, кейинчалик ўзим бу ҳақда изландим. Бир куни дўстларим билан ибодат қилгач, ичимда бир нарса ўзгарганини сездим. Ўзимни ҳақиқатдан ҳам жуда яхши ҳис қилдим. Шу кундан бошлаб ибодатдаман. Ҳар куни 5 вақт намоз ўқиш, тавба қилиш ва неъматларга шукрона қилиш лозим.

Бу дин онгимни равшанлаштирди ва мени яхши инсон қилди. Охират ҳақида жуда кўп фикр юрита бошладим. Ислом – инсоният ва бошқа нарсаларга ҳурматни ўргатади», – деди Погба.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миш-мишлар туфайли эфиопиядаги учта масжид ёқиб юборилди

Эфиопиянинг мусулмон етакчилари Амхара штатидаги масжидларга юштирилган ҳужумларни қоралади, деб ёзмоқда “Азон.уз” сайти. Addis Standard нашрининг хабар беришича, аввалига ...

Қирғизистонда «йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармаси тарқатган хабарга қараганда, «Йақин инкар» оқимининг эҳтимолий етакчиси деб айтилаётган 47 ёшли фуқаро ҳибсга олинди. ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400