Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига нисбатан қўлланилган қамоқ жазосидан озод қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси Нозим Жўраев маълум қилди.

Судга кўра, Қ. Ҳайитов 2017 йил 27 майдан 2018 йил 27 июлга қадар алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Шахсий кафиллик эҳтиёт чораси талабларини бузганлиги ва етказилган зарарни қопламаганлиги ва қасддан бўйин товлаб келгани сабабли, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 2019 йил 23 майдан бошлаб, қамоқда сақланган.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро туман бўлими давлат ижрочисининг
алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, Қ.Ҳайитовнинг алимент тўловидан қарзи 9.170.108 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилган.

Суд мажлисининг тайёрлов қисмида Қ. Ҳайитованинг яқин қариндошлари томонидан жабрланувчи Маржона Идиевага етказилган 9.200.000 сўм зарар тўлиқ қопланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддасининг 3-қисмига мувофиқ (шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган), қамоқдан озод қилинган.

Манбаага кўра, бундан илгари ҳам Қ. Ҳайитов жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан, айна шу масалада 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоий ижодкоргина эмас, серҳиммат инсон ҳамдир…

Аллоҳ таоло Навоий вужудига ва қалбига шоирлик, олимлик истеъдодини, инсонпарварлик салоҳиятини, сахийлик хислатини  жойлаган. Буюк Навоий яратган ва ҳозирда сақланиб қолган ...

Ҳам кулгили, ҳам куйдиргули танбеҳ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига ...

Данғара тумани ҳокими саидмурод аминжонов зўравон бўлиб чиқди

 Фарғона — Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди. Бу ҳақда Халқ таълими ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400