Депутат прописка ҳақида: “Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар“

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар берди.

Унда журналистлар прописка олиш тартиби, фуқароларга икки хил нархда бож белгилангани, агар фуқаро доимий пропискага эга бўлмаса, иккиламчи бозорда турар жой сотиб ололмаслиги ва бу ҳолатлар Конституцияга қанчалик мос экани ҳақида савол берган.

«Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу нотўғри, — деди депутат Иброҳим Ҳожиев. — Шахсан ўзимга ва бошқа кўп депутатларга ҳам айнан шу масалада жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Сизни ишонтириб айтаман, бу масала ҳам тартибга солинади. Шу муаммо юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳ таркибида депутатлар ҳам бор. Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Албатта бу вақт талаб қилади, лекин узоқ кутмайсизлар. Босқичма-босқич тартибга солинади. Бу бўйича белгиланган топшириқлар бўлган».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоий вилоятида ўз жонига қасд қилиб вафот этган судланувчига ҳукм ўқилди

Аброр (исмлар ўзгартирилган) 2017 йил 5 август куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Комил ва Жасур билан оғзаки келишган ҳолда 147 бош қўй ва 120 бош баррани 800 минг ...

Журналистларнинг ҳибсга олинишидан халқаро ташкилотлар ташвишда

20-декабр куни Қийноқларга қарши Коалиция тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов ҳибсга олинишидан хавотирда эканлигини билдирди. (more…)

Сурхондарёда адолат шабадалари қачон эсади?

Сурхондарё вилояти Музробод туман ҳокимлиги мен, Дилором  Зайниева раҳбарлик қилаётган «Зебо Ситора» фермер хўжалигимизни ноқонуний, ҳаётга тадбиқ этилган қонун ҳужжатларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400