Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгариш ва бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредитни маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Банкнинг Ўзбекистондаги вакили мазкур маблағ янги иш ўринлари яратишга ҳамда халқ фаровонлигини оширишга йўналтиришини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон ушбу кредитни иқтисодиётни ривожлантириш ва хусусий секторни фаоллаштириш, шунингдек, иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган “Ривожланиш сиёсатини амалга ошириш” (DPO) ташкилоти орқали олади.

“Ўзбекистоннинг кенг кўламли ислоҳотлари давом этмоқда, мамлакат ўз фуқаролари ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

“Ушбу молиявий кредит ислоҳотлар марказида хусусий секторнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг кам таъминланган қатламини янада кўпроқ ижтимоий интеграциялашувини таъминлаш учун янада мураккаб институционал ислоҳотларга ўтишда қўшимча ёрдам беради”, деди у.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жами 3,6 миллиард доллардан зиёд бўлган 22 лойиҳа орқали ёрдам берилади.

Ўзбекистон сўнгги икки йилда хорижий сармояларни жалб қилиш учун иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда, дейилади хабарди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ақшнинг эрон бўйича қароридан “жуда ҳафсаласи пир бўлди”

Россия ТИВ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича биргаликдаги ҳар томонлама ҳаракатлар режаси (БҲТҲР) бўйича мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама тартибда ...

Epsilon dc: потенциал захиралари қарийб 10 млрд. куб.м газга тенг бўлган айзават янги газ конденсат кони очилди

Фото: EPSILON Жорий йилнинг 28 апрел куни Айзават-8 қидирув қудуғида бурғулаш ишларидан сўнг, 2955 м чуқурликнинг очиқ стволида кунлик ҳажми 1 млн. куб.м га тенг бўлган газ ...

Ўзбекистон тожикистонга 71,8 миллион куб метр газ етказиб берди

Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400