Чимкент шаҳрида оммавий тартибсизликлар бўлди

Чимкентда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, деб “Sputnik” га таяниб “Соф.уз” сайти ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, намойишчилар Nur Otan партияси маҳаллий офиси олдида тўпланиб, партия  байроғини юлиб ташлашди.

“Чимкентдаги партия филиали белгиланган иш тартибида ишлаб турибди. Ким намойишга чиққан ва бунга боғлиқ масалалар билан тегишли органлар шуғуллансин. Ҳозирда бу одамлар филиалда йўқ. Байроқ масаласида иш қўзғатилмади. Агар қонун бузилган бўлса, ҳуқуқ тартибот ходимлари бу билан шуғуллансин”, – деди Nur Otan матбуот котиби Максим Споткай.

Намойиш давомида ўнлаб одамлар Арис портлашидан кейин уларга товон пуллари тўланиши ва шаҳарда уй-жой тақдим этилиши ҳақида талабларни баланд овозга

Сешанба куни одамар “Бекжан” бозори ва “Оқ масжид” олдидаги йўлни тўсиб қўйишди. Улар Чимкент ва Туркистон вилояти ҳокимлари билан учрашувни талаб қилишди.

Шаҳар раҳбари Ғабидулла Абдрахимов ва вилоят ҳокими Умирзак Шукеев намойишчилар олдига чиқди. Одамлар Арис порлашларидан сўнг уларга товон пулларини тўлаш ва Чимкентда уларга уй ажратишни талабларни айтишди. Айрим кишилар Арисга қайтишни истамаётгани, у ерда портлаш қайтарилиши ва радиациядан қўрқаётганини билдиришди.

“Провокаторларга қулоқ солманглар! Арисда ҳеч қандай радиация йўқ. Сизларга яқин вақтларда Арисда уйлар қуриб берилади. Эртага биз шаҳарга киришга йўл берамиз. Албатта юз берган ҳолат – фалокат, қийинчиликларингизни тушунаман. Аммо биз сизлар билан, бутун мамлакат сизлар билан, қўлдан келганича ёрдам бераяпмиз. Бутун халқ, бутун Қозоғистон сизларга ёрдам бермоқда. Ўқ-дориларни у ерда олиб кетамиз, ҳарбийлар ҳозир шаҳарни тозаламоқда. Улар кундузи ва кечаси ишлашмоқда”, – деди ҳоким Умирзак Шукеев.

Ижтимоий тармоқларда Чимкент шаҳридаги Аль-Форобий майдонида беш юзга яқин киши тўплангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

“Митингда сўроқ қилинган одамлар Арисда истиқомат қилмайди”, – деб ёзди вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Сакен Калкаманов ўзининг саҳифасида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди. ...

Улуғбек бакировни таваллуд куни билан қутлаймиз

Бугун, 9 сентябрь хориждаги ўзбек журналистларидан бири, ёрқин истеъдод эгаси, бағри кенг дўст Улуғбек Бакировнинг туғулган куни. (more…)

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400