Гулнора Каримова колонияда оила аъзолари билан учрашди

Гулнора Каримованинг оила аъзолари унинг колонияда сақланаётгани борасида эътироз ва шикоятлар билдирмади. Бу ҳақда Адлия вазирлигига таяниб “Дарё” нашри маълум қилди.

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Гулнора Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган.

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида, маҳкума Гулнора Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди.

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилди.

Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмади.

Суҳбат давомида, Гулнора Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради.

Шу билан бирга, учрашув давомида, Гулнора Каримованинг оила аъзолари Гулнора Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади, дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, онасига ёрдам беришни сўраган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи!

«Ҳурматли аёллар! Сифатли туфлилар, лодочкалар, босоножкалар – хуллас, яхши пойафзал кийиш ҳуқуқимизга зарба беришмоқчи! Аёллар импорт пойафзалларига божни ошириш ҳақида ...

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар ҳақида

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви мусобақалари, таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун хизмат қилади, деганлар хато қилади. Гарчанд ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400