ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди

15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

У 2018 йил январидан буён расман ЎФА раҳбари лавозимини эгаллаб келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ўрнини эгаллади.

Конференцияда ЎФА президентидан ташқари вице-президентлар ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.

Унга кўра, таниқли ҳакам Равшан Эрматов ва Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент лавозимларини эгаллагани тасдиқланди. Улар 14 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари йиғилишида вақтинча вице-президент этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Абдусалом Азизов аввал ҳам футбол федерациясида ишлаган, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти ҳисобланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда мухолифатдаги “бирдамлик” ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди

29.04.2014 18:40 msk Фарғона Ўтган дам олиш кунлари Сент-Луис шаҳрида (АҚШ) Ўзбекистон “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракатининг қурултойи бўлиб ўтди, унда эллик киши ...

Комил алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни танқид қилди

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг “Инстаграм” тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзмоқда Ахборот ва оммавий ...

Францияда вазир бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштиргани учун ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Дарё»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400