Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Бу ҳақда Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маълум қилди, деб Соф.уз РИА Новостига таяниб хабар бермоқда.

“Ишончли манбадан олинган маълумотга кўра, мен уни ташқарида кутиб турган вақтимда Каримова Зангиотани тез ёрдам машинасида тарк этган”, – деб ёзган Манжа Twitterда.

Адвокатнинг сўзларига кўра, унга мижози билан кўришиши учун рухсат беришмаган. Манжанинг таъкидлашича, колония раҳбарияти ундан у ҳақиқатан Каримованинг адвокати эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган. “Олти соатлик кутишлардан сўнг Зангиотани тарк этяпман. Учрашувга рад жавобини беришди”, – деб қўшимча қилган адвокат.

Айни вақтда расмий ҳукуматдан бу хабарга изоҳ берилмаган.

Адлия вазирлиги июль ойи бошида 21-сонли аёллар жазони ўташ Колониясида бўлгани ва Гулнора Каримованинг маҳбус сифатида ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилмаганлиги ҳақида маълумот берган эди.

Июнь ойи охирида Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Каримова билан учрашувдан сўнг Twitterда унинг соғлиғидан ҳавотирдалигини ёзган эди. Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagramида “онаси колонияда зарур тиббий ёрдамни олмаётгани ва унга руҳий босим ўтказилаётгани” ҳақида ёзган эди. Шу билан бирга, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен) Улуғбек Мухаммадиев № 21 колонияга қилган ташрифидан сўнг Каримованинг ҳолати қониқарли эканини ва у барча керакли тиббий ёрдамни олаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...

Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400