Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий соҳаларни ёритувчи блогер бўлиш жуда қийин

Ўзбекистонда фаол фуқаролик позициясига эга, ижтимоий-сиёсий соҳаларни ёритувчи блогер бўлиш жуда қийин. Бу худди қўлида махсус ускунасиз миналар кўмиб ташланган майдонда сапёрлик қилишга ўхшайди.

Консерватив аксарият сени танқидчи-бекорчи деб билади, либераллар “продажный” дея атайди. Диндор қатлам сени етарли даражада диндор эмасликда, секулярлар ҳаракатсизликда айблайди. Танқидий фикрлаши шаклланганлар эса етарли даражада ўткир эмасликда, қайсидир мавзуларга кўз юмаётганликда айблайди. Ҳукумат сенга муаммо сифатида қарайди. Стратегик муаммо. Ва бир кун эмас бир кун  қудратли тизим бу муаммони ҳал қилади.

Келажагинг номалум. Қаёққа кетяпсан, нега кетяпсан, нима бўлади билмайсан.

Оила аъзоларинг ҳар доим сендан хавотир олади. Халоватсизлик даври бошланади. Барча сенда қандайдир ғайри ният ёки носамимийлик бор деб ўйлайди. Ҳар томондан руҳий психологик босим. Ўзингникилар орасида бегона бўласан. Бегоналар орасида ўзиники. Кучли чарчоқ ва умидсизлик ич ичингдан сени кемиради.

Асл хохишинг эса шунчаки фикр изхор қилиш. Маълум мавзуларда ўз фикрини ичда сақламай изхор қилиш истаги. Шунчаки бу халқ яхшироқ яшашини, талабчан бўлишини, хуқуқларини билишини истайсан. Энг асосийси халқ ўзини ўзи англашини хохлайсан. Бу халқ кўпроғига ва яхшироғига муносиб деган болаларча самимий ғоянг амалга ошишини истайсан. Романтик сан.

Шунчаки, шууунчаки энг оддий нарсани истайсан – амалдор пора олмаслигини, халқни ўйлашини, миллат равнақ топишини, рўшнолик кўришини хохлайсан. Бор йўғи.

Кўп нарса сўраяпсанми? Ўзинг учун сўраяпсанми?

Манба:Нозим Сафарининг телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...

Навоийда қизларни туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси ...

Қозоғистон парламентида оав тўғрисидаги қонунга зид ўзгартиш киритилди

Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба кунги ялпи мажлисида аxборот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400