Дунё бўйлаб 40 миллион мигрант замонавий қулликдан азият чекмоқда

Халқаро Миграция Ташкилотининг 26-июль куни чоп этилган янги ҳисоботида миграция ва замонавий қуллик ўртасидаги алоқа ҳақида маълумот берилди ва қандай турдаги муҳожирлар замонавий қулликка тушиб қолаётгани борасидаги тадқиқот натижалари келтирилди, деб ёзади “Human” сайти.

Шунингдек ҳисоботда ҳукуматлар ушбу хавфни бартараф этиш учун зарур бўлган чора тадбирлар бўйича тавсиялар мавжуд.
Ҳисоботда алоҳида хавф остида бўлган муҳожирлар бир қанча гуруҳларга ажратилган. Улар орасида зўравонлик ва зиддиятлардан қочган муҳожирлар, жамоатни ва оилаларни қўллаб-қувватлаш тузилмаларидан қонуний иш шакллари, ҳуқуқий мақом ёки ижтимоий ҳимоя воситаларидан фойдаланмасдан кўчирилган муҳожирлар, шунингдек, ноқонуний йўллар орқали кўчиб юрувчи ёки ишлайдиган муҳожирлар бор. Бошқа ҳавф остидаги тоифаларга денгиз ёки хусусий уйларда ишлайдиган ёки меҳнат қонунчилиги билан қамраб олинмаган иқтисодиёт тармоқларида ишлайдиган муҳожирлар киради.

Мигрант болалар ва ўсмирлар айниқса кўпроқ ҳавф остида бўлиб, ҳукуматлар оилаларни бирлаштириш дастурлари каби янада самарали ҳимоя чораларини таклиф қилишлари керак. Аёл ва эркак муҳожирлар турли камситилишларга дучор бўлмоқда, аммо турли хил йўллар билан –аёллар билан боғлиқ энг кўп тарқалган замонавий қуллик шакллари асосан уй ишлари, жинсий алоқа саноати ва мажбурий никоҳлардир, мигрант эркаклар эса қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида мажбурий меҳнат орқали эксплуатация қилиниши мумкин.

Ҳисоботда ёзилишича, дунё бўйлаб 258 миллион муҳожир мавжуд бўлиб, шундан 40 миллион киши замонавий қулликдан азият чекмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аччиқ ҳақиқат: ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам нон сотиб ололмай сарсон бўлмоқда…

Юртимизда нон нархининг ўзгариши туфайли кам таъминланган, ногиронлигибўлган, боқувчисини йўқотган, икки ёшгача бола парваришидаги нафақа олувчи, моддий ёрдам олувчи ...

Пахтаобод туманида 5 ёшли қизчанинг ўлимида айбланаётган шахс қўлга олинди

28 январь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида беш ёшли қизчанинг жасади топилди. Унинг қўшниси М.И. қотилликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда  Газета.uz нашри хабар ...

Қирғизистон ҳукумати давлатга 110 минг тонна буғдой сотиб олганини маълум қилди

Қирғизистон ҳукумати 110 минг тонна буғдой, 25 минг тонна шакар сотиб олди. Бу ҳақда бугун Бишкекда савдогарларнинг назорат-касса машиналарига қарши митингида Вазирлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400