Ҳокимлар номига сўралган узр билан қутулиб қолмаслиги керак

Ҳокимлар узр сўраш билан қутулиб қолмаслиги керак. Улар қурилишлар ва ободонлаштириш учун ажратилган пуллар қаерга кетгани бўйича ҳисобот бериши шарт.

Бу ҳақда президентнинг ўзи очиқ айтиб ўтди: “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” ва ҳоказолар учун палонча сўм пул ажратилган. Аҳолига уйини бузишдан олдин товон пули бериш учун ҳам пистонча сўм ажратилган.

Лекин ҳокимлар бу пулларни ишлатмай, минглаб одамлардан “ҳашарчи” сифатида фойдаланмоқда. Уйларни ҳеч кимдан сўрамай бузиб, бир тийин пул ёки ер бермай, ўз уйидан қувиб соляпти.

Бу ишлар учун ким жавоб беради? Бош прокуратура айни ҳолатлар бўйича алоҳида ўрганиш олиб бориши керак. Улар ўрганиши учун, албатта, кимдир арз қилиши, айтиши ёки топшириши шартмасдир. Ноқонуний ҳолатлиги шундоқ кўриниб турибди-ку!

Ҳокимлар номига сўралган узр билан қутулиб қолмаслиги лозим. Президент ҳам уларни ишдан олишни айтган. Агар тинчлик керак бўлса, ўз хоҳиши билан кетганлари яхши.

Айтганча, Бухоро ҳокимига алоҳида тўхталамиз. Ўктам Барноев 1 ойдан бери юзлаб одамларни жазирамада ишлатиб ётганини тан олмаяпти, исбот сўраяпти. Шунча кадрлар, бор ана, блогер Умид Гафуровнинг онаси тирик гувоҳ, далил. Бу иши билан жаноб Барноев фақат ўзига минус ишлайди холос.

Хуллас, ҳокимлар энди 6 ойлик ҳисобот тайёрлаб, ОАВга халқ олдида ҳисоб бериши мақсадга мувофиқ. Шаффофлик ана шунда билинади.

Манба: Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Акс-садо: “уларнинг тириклайин ёнишига амалдорларни айбдор деб биламан”

"Азага борган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди" дейишади. Бугун мен ҳам Қоғоғистонда вафот этган йигитларнинг азасида ўз дардимни айтиб олай. Балки нотўғри ўйлаётгандирман. ...

Сунъий уруғлантиришнинг ҳукми қандай? диний идора фатво эълон қилди

  Сунъий уруғлантириш тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан махсус фатво ишлаб чиқилди. Мақола darakchi.uz ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400