Мўйноқда ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт зали қурилиб, унга 5,7 миллиард сўм сарфланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани марказида 18×36 ўлчамдаги замонавий спорт зали ҳамда 25×11 ўлчамдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мўйноқ тумани ҳокими ўринбосари Ильяс Мирзамбетовнинг таъкидлашича, умумий қиймати 5,7 миллиард сўм бўлган ёпиқ сузиш сув ҳавзаси туманда илк бор ишга тушмоқда.

Яқинда «Орол» футбол стадиони қурилиб, у ерда туман ёшлари спортнинг футбол, регби, енгил атлетика турлари билан мунтазам равишда шуғулланиши учун имконият яратилган эди. 18×36 ўлчамдаги замонавий спорт залида баскетбол, волейбол, қўл тўпи спорт турлари билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган.

Бундан ташқари Мўйноқ шаҳрида «Future Moynak», «IT-Center» ва «Book Café» марказлари қурилмоқда ва яқин орада ишга тушади.

Эслатиб ўтамиз, IТ-марказларида ўқув асосан 4 йўналишда, яъни, анимация, веб-дизайн, кино-видео маҳсулотлари, компьютер ўйинларини ишлаб чиқариш соҳалари бўйича билим берилади. Шунингдек, ўқувчиларга дарслар жараёнида дастурлаш, компьютер анимацияси, 2D графика, 3D моделлаштириш ҳам ўргатилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега ўзбекистонда 1 июндан газ ва электр энергияси нархлари оширилмади?

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига асосан 2019 йил 1 ...

Хоразмда шифокорлар мажбуран яганага чиқарилмоқда

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг ходимлари ғўза яганасига сафарбар этилган. Бирлашма ходимларининг Озодликка айтишича, далага чиқишга қаршилик ...

Каттақўрғонда сохта мибчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз - газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400