Ўзбекистонда соч экиш бўйича илк операция ўтказилди

 

   soch_10042014Республика дерматология ва венерология махсус илмий-амалий марказида илк марта чоксиз усулда соч экиш операцияси ўтказилди. “Uzbekistan Today” газетасининг ёзишича, ушбу операция кенг кўламдаги тайёргарлик ишларининг маҳсули ҳисобланади. Марказда ана шундай йирик операцияларни ўтказишга имкон берувчи энг сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги операция хонаси ташкил этилди.

Мутахассислар бундай операцияларни ўтказиш тажрибасига эга жаҳоннинг машҳур тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтаб келди.

«Бизнинг бу борадаги илк ишимиз жуда муҳим қадам бўлди. Йилдан йилга андроген калликка дучор бўлаётган эркаклар сони ошиб бормоқда. Андроген калликнинг асосий сабаби гормонал баланс бузилиши саналади. Ҳозирда бизга ҳатто йигирма ёшдаги беморлар ҳам мурожаат қилишмоқда», – дейди Республика дерматология ва венерология махсус илмий-амалий маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов.

«Айтиш керакки, ёшларнинг эрта калликка дучор бўлаётганлиги уларнинг ҳаёти сифатининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам марказимизда андроген соч тўкилишга қарши соч экиш бўйича эга операцияларни ўтказмоқдамиз», – дея қўшимча қилади мутахассис.

Бундай операциялар жараёнида ҳар бир соч толаси алоҳида-алоҳида экилади. Битта соч толасини экиш жараёни уч босқичдан иборат. Аввало, донор соч толаси ажратилади. Кейин экиш учун жой тайёрланади. Сўнгида эса экилган толанинг янги жойга мослаштириш жараёни олиб борилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлиги маълум бўлди

Светофорлар йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва инсон ҳаётини асраш учун яратилган бўлса-да, аслида улар ҳайдовчилар учун хавфни юзага келтиради, деб ёзмоқда ...

“мирзиёев гапираверади… касалхона эса ҳамон хароб аҳволда”

  "Бир нозик масалада ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Ушбу масалани қандай қилиб президентимизнинг шахсан ўзларига етказишни жуда истардим. Дадамнинг аҳволлари ...

Ўзбекистонда коронавирус яна авж олиб кетмоқда

2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 5 нафари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400