Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ишдан олинади

Kun.uz манбаси хабар беришича, 26 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказиладиган йиғилишда Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинади ва шаҳарнинг янги ҳокими таништирилади.

Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди.

У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди. 

Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан олган, бош вазир у охирги марта огоҳлантирилаётганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Демократия  кўзгуси

          Президент Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистонга рахбарликга келган Шавкат Мирзиёев узок йиллар давомида топталган умуминсоний ...

Судан президенти мамлакатдан қочишга уринди

Судан президенти Умар ал-Башир ҳарбий тўнтаришдан олдин мамлакатни тарк этишга уринган, дея “Кун.уз” нашри Аl Аrabiyaга  таяниб ёзмоқда. Манбалар маълумотига кўра, ал-Башир ...

Ўзбекистон ва қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Тошкентда 2017 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400