Август ойида Ўзбекистонда нархлар неча фоизга ошди?

Жорий йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, январь-август ойларида товарлар ва хизматлар нархи 8,2 фоизга қимматлашди.

2018 йилнинг август ойига нисбатан ўртача нархлар 16,5 фоизга ошган. 2018 ва 2019 йилларнинг январь-август даврларидаги ойлик нархлар ўзгариши деярли ўхшаш: январдан майгача ўртача нархлар даражаси кўтарилган, кейинги икки ой давомида эса нархлар арзонлашиб, август ойида истеъмол нархлари индекси 100 фоизлик кўрсаткичдан юқорини ташкил этган.

Ўтган ойга нисбатан сўнгги 1 йил 8 ой давомидаги истеъмол нархлари индекси ўзгариши динамикаси таҳлилларига кўра, товарлар ва хизматлар истеъмол нархлари индексининг ўсиш суръати жорий йилнинг август ойида максимал даражани ташкил этди (2,9 фоиз). Шунингдек, нисбатан юқори кўрсаткичлар 2018 йилнинг январь (2,7 фоиз), ноябрь (2,3) ҳамда декабрь (2,1) ойларида ҳам қайд этилган.

Таққосланаётган даврлардаги ўртача нархлар даражасининг энг юқори кўрсаткичлари 2018 йилнинг май ойида (106,6 фоиз), 2019 йилнинг август ойида (108,2 фоиз) қайд этилган.

Умумий ҳисобда йиллик истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларининг минимал даражаси 2019 йилнинг январь ойида (113,0 фоиз), максимал натижа 2018 йилнинг январь ойида (120,1 фоиз) қайд этилган.

Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич динамикасини ўрганиш натижаси шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил давомидаги узоқ муддатли пасайиш тенденцияси ҳамда 2019 йилнинг январь-июль ойларида нархлар нисбатан барқарор сақланиб, йиллик истеъмол нархлари индекси кўтарилиш томон ҳаракатланди (2019 йилнинг август ойидаги кўрсаткич 16,5 фоиз, 2019 йилнинг июль ойида 13,5 фоиз).

Йирик гуруҳлар бўйича нархлар ўзгаришига кўра, 2019 йилнинг август ойи натижаларига асосан ой давомида товарлар нархлари ўртача 2,2 фоиз, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,1 фоизга кўтарилди. Хизматлар нархлари ой давомида 5,6 фоизга қимматлашди. Таққослаш учун: 2018 йилнинг августида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 0,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоиз, хизматлар эса 0,4 фоизга қимматлашган.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-август ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 6,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,8 фоиз, хизматлар 11,5 фоизга қимматлашган.

Йиллик кўринишда (2019 йил август ойи 2018 йилнинг август ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 19,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 11,5 фоиз, хизматлар 18,6 фоизга кўтарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Евронинг курси 20 йилда биринчи марта долларнинг курси билан тенглашди

Евронинг курси 2002-йилнинг 6-декабридан бери деярли 20 йилда биринчи марта долларнинг баҳоси билан тенглашди. Айни пайтда жаҳон бозорида 1 евро 1,0066 доллардан сотилмоқда. ...

Гулнора каримованинг жияни акбар абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди 

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди. Бу ...

Турклар utbankни тўлиқлигича сотиб олди

Ўзбек-турк банки Ўзбекистонда Ziraat Bank-Uzbekistan номи остида иш юритади. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400