Риштон туманида Мажбурий ижро бюросининг яна бир ходими калтакланди. Бу ҳолат биринчиси эмас.
30 август куни МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда қарздор фуқаро уни ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган.
1990 йилда туғилган фуқаро МИБ ходимини “Учариқ” маҳалласида учратиб, алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши кераклигини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан 5 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.