Ўзбекистон дорихоналарида видео кузатув камералари бўлиши шарт

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Мазкур рўйхат Ҳукумат томонидан бир ҳафта муддатда тасдиқланиши лозим.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

👉 кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;

👉 беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур ахборот тизими 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида мажбурий равишда қўлланилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг ...

Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари кадастр бўлими ходими бурнини уриб синдирди

Қашқадарё вилоят, Ғузор туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Ҳабиб Азизов 12 апрель куни далада туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси ...

Ўзбекистонда кучишлатар тузилмалар исёнларни бостириш учун машқ қилишмоқда

1-3 август кунлари Республика миқёсида биринчи маротаба Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи раҳбарлигида Кучишлатар тузилмаларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400