Ўзбекистонда қўлда терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмади. Нарҳ наволар комунал хизматлар ошгани, жарималар кўпайгани ҳисобга олинмасдан қарор чиққан.

✅ Қарор кўра:

👉 машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;

👉 қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда –  800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;

👉 мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Ҳуқуқий Ахборот каналининг ёзишича, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Шунингдек, 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода мигрантлар кетаётган автобус ағдарилиб кетди

2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” ...

Россия: «ғарб жаҳонда озиқ-овқат инқирозини яратмоқда»

Жаҳондаги озиқ-овқат инқирозига Ғарбнинг масъул эканини ифода этган Россия, «Муаммонинг манбаи биз эмасмиз» деди. Ғарб 24-февралдан бери Украинага қарши давом этаётган ...

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда “Соф.уз” сайти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400