Мансур Туймаев ва уни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исамов суди бошланди

17 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев ва тадбиркор Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовга таяниб «Газета.uz» хабар қилди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Баҳриддин Исомов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Мансур Туймаев эса Жиноят кодексининг 192−1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади. Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва цех биносини бузмончи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ёқиб юборган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси тадбиркорга нисбатан шу куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда тегишли процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...

Бадавлатлар янада бойимоқда

Куни кеча дунёга машҳур бой инсонлар рӯйхатини жорий этиш бўйича шуҳрат қозонган Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Forbes рейтинги бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400